Андижон 24

ONLINE: АНДИЖОНЛИК ЭНГ ФАОЛ ЁШЛАР ТАҚДИРЛАНДИ


30.06.2019   1303

АНДИЖОН (auz.uz).Ёшлар куни муносабати билан андижонлик 16 нафар йигит-қизлар вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Бу ҳақда auz.uz мухбирлари хабар бермоқда.

Вилоят ҳокимилигининг котибият мудири Азизбек Миркомиловнинг айтишича, байрам муносабати билан вилоят ҳокимининг мамлакатимиз Президенти томонидан ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишни ошириш ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича илгари сурилган 5 та ижобий ташаббус доирасида амалга оширилаётган ишларда фаол иштирок этиб келаётган вилоятимизнинг бир гуруҳ ёшлари махсус қарорга асосан Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланган.

Улар қаторида Андижон шаҳридаги болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари Султонбек Раҳимов, Алишер Аббосов, Райёна Абдуллаева, Мунавварчеҳра Исаковалар ҳам бор.

- Жорий йилнинг 6-11 июнь кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказилган “Дом солнца” 4-халқаро фестивалида муносиб иштирок этиб қайтдик, - дейди Султонбек Раҳимов. – Ўндан ортиқ мамлакатлардан 400 га яқин санъат шинавандалари иштирок этган фестивалда андижонликларнинг барчаси турли йўналишлар бўйича Гран-При совриндорларига айландик. Фурсатдан фойдаланиб, бизнинг истаган йўналишлар бўйича билим ва истеъдодимизни намойиш этиш учун барча имконият ҳамда шароитларни яратиб бераётган юртбошимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Юртимизнинг барча ёшларини эса байрам билан табриклаймиз.

Шунингдек, тадбир давомида 5 ижобий ташаббусни амалга оширишда намунали этиб танлаб олинган Андижон шаҳри учун китоб ва Шаҳрихон туманидаги мактаблар учун Мусиқа асбоблари ҳамда Асака ёшлари учун учун Спорт карвонлари тантанали равишда топширилди.

Айни пайтда вилоятимизнинг истеъдодли ёшлари томонидан маданий-марифий дастурга старт берилди.