Андижон 24

Онлайн: вилоят судлари раислари Олимбекда сайёр қабул ўтказмоқда


18.06.2019   2908

БАЛИҚЧИ (auz.uz). Жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий ишлар бўйича вилоят судлари раислари Олимбек қишлоғидаги Балиқчи педагогика ва ижтимоий-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида фуқароларнингмурожаатлари юзасидан сайёр қабул ўтказмоқда. Бу ҳақда унда иштирок этаётган auz.uz мухбирлари хабар бермоқда.

Қабул аввалида Жиноят ишлари бўйича Балиқчи туман суди раиси Музаффар Сиддиқов томонидан ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берилди.

Тақдим қилинган маълумотларга кўра, жорий йилнинг 5 ойи давомида 68 нафар шахсга нисбатан 58 та жиноят иши (2018 йилда 180 нафар шахсга нисбатан 139 та жиноят ишлар) кўриб тамомланган.

Шундан 58 та жиноят иши ёки жами кўрилган ишларнинг 51,7 фоизи сайёр суд мажлисларида кўрилган. (139 та жиноят иши ёки жами кўрилган ишларнинг 48,9 фоизи)

Шунингдек, жами кўрилган ишлардан 4 та шахсга нисбатан 4 та жиноят иши бўйича аёллар томонидан содир этилганлиги, вояга етмаганлар томонидан эса жиноят содир этилмаганлиги таъкидланди.

Шундан сўнгра фуқаролар ўзларининг йўналишлари бўйича судлар раисларига мурожаат қилишни бошладилар.

Қабул фуқароларнинг муаммолари ўрганилиб, жойида ҳал этилмоқда. Ҳар бир мурожаат юзасидан атрофлича муҳокамалар ўтказилиб, зарур ҳуқуқий маслаҳатлар берилмоқда.

Мурожаатлар тегишли тартибда ўрганилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ўрганлар томонидан амалий ёрдам берилиши белгилиб берилмоқда.

Қабулда туман ҳокими Жасурбек Абдурайимов иштирок этмоқда. Сайтимизни кузатиб боринг, auz.uz онлайн гуруҳи қабул тафсилотлари билан таништиришда давом этади.