Андижон 24

ОНЛАЙН: ВИЛОЯТ МАРКАЗИЙ БОҒИДА САЙЁР ҚАБУЛ БОШЛАНДИ


24.06.2019   4700

АНДИЖОН (Аuz.uz). Бугун Андижон шаҳридаги Алишер Навоий боғида аҳолига кенгайтирилган қабул ўтказилмоқда. Бу ҳақда auz.uz сайти мухбирлари хабар бермоқда.

Ҳар бир шаҳар ва туман ҳокимлари бошчилигидаги мутасаддилар ўз фуқаролари билан учрашиб, мурожаатлари юзасидан аниқ қарор ва ечим йўлларини таклиф қилмоқдалар.


Вилоят миқёсида ҳал этиладиган масалалар юзасидан эса вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг қабули ташкил қилинган. Айни вақтда бутун боғ ҳудудида вилоят ташкилотлари, корхоналари, бошқармалари, муассасаларининг кўргазмалари билан танишиш мумкин. Бандлик муаммоси энг долзарб масалалардан бири эканлигини инобатга олиб, “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури бўйича берилаётган имкониятларга алоҳида эътибор қаратиляпти. Жумладан, банк муассасалари, таъминотчи ташкилотлар мутасаддиларига зарур маслаҳатлар берилиб, келиб тушган мурожаатлар бўйича амалий чоралар кўриш вазифаси юклатилган.

Шунигдек, боғда кун давомида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари А.Ю.Мавлоновнинг сайёр қабули ўтказилади.

- Вилоят телевидениеси орқали берилган эълондан хабар топиб, бугун боғдаги қабулга келдим, - дейди Пахтаобод тумани, Маданият қишлоғи, Дўстлик кўчасида истиқомат қилувчи Равшанбек Мамадалиев. – Пахтаобод тумани ҳокимининг қабулида ўз масаламни айтдим. Қисқаси, 17 йилдан буён псориаз касаллигидан азият чекаман. Хасталигимни даволаш учун менга Озарбайжон пойтахти Боку шаҳридаги Нафтолан санаторийсига йўлланма бериладиган бўлди. Нефть ваннаси шифо бўлар экан. Мурожаатларни эътиборсиз қолдирмаган мутасаддиларга раҳмат.

Сайтимизни кузатиб боринг.