Андижон 24

ОНЛАЙН: БАЙРАМ ШУКУҲИ ЖАЛАҚУДУҚҚА КИРИБ КЕЛДИ


21.06.2019   1781

ЖАЛАҚУДУҚ (Аuz.uz). Андижон вилоят ҳокимлигининг махсус қарорига асосан тузилган тарғибот гуруҳининг навбатдаги манзили Жалақудуқ тумани бўлди.

Туманнинг “Пахтакор” дарвозасида гуруҳ аъзолари карнай-сурнай садолари остида кўтаринки кайфиятда кутиб олинди. Анъанага мувофиқ нон синдирилиб, ширинликлар тарқатилди. Ёшлар томонидан ёшлик ва гўзалликни, тинчлик-осойишталикни тараннум этувчи, китобхонликка чорловчи шеърлар ўқилди.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси Жасур Соибжоновнинг маълум қилишича, режага асосан 1-умумий ўрта таълим мактабида адабий учрашув, болалар-ўсмирлар спорт мактабида шаҳмат-шашка, волейбол, мини-футбол, стол тенниси бўйича туман биринчилиги мусобақалари ва мастер-класс ўтазилади. 18-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида эса театр иҳлосмандлари учун спектакл намойиш этилади. Шунингдек, барча қишлоқ марказларида туманнинг иқтидорли ва истеъдодли ўқувчилари иштирокида турли кўрик-танловлар, концерт дастурлари ҳам ташкил қилинади.

Фестиваль Абдуллабий қишлоғида “Оқ булоқ” соғломлаштириш оромгоҳида маданий-маърифий тадбир билан якунланади.

Фестиваль давомида тарғибот гуруҳи аъзолари имконияти чекланган шаҳслар, якка тартибда таҳсил олувчи ўқувчиларнинг хонадонларида ҳам бўлиб, уларга ҳомийларнинг совғаларини етказиб берадилар.

Тарғиботчилар шу ернинг ўзида гуруҳларга бўлинишди ва жойларга тарқалишди.