Иқтисодиёт

Онахоннинг ҳиммати


30.09.2017   360

Балиқчи туманидаги Ўртақўрғон маҳалласида яшовчи меҳнат фахрийси Замирахон Паттахонова шахсий жамғармасидан 5 миллион сўм ажратиб, пахта теримида фаол қатнашаётган аёлларга совға тарқатиш ташаббуси билан чиқди.

- Вилоят ҳокимининг “оқ олтин”ни тезроқ йиғиб-териб олиш юзасидан мурожаатини эшитгач, кўнглимга шу фикр келди, - дейди онахон. – Қарасам, жамғармамда озми-кўпми маблағ бор экан. Ёмғирдан сўнг об-ҳавонинг кескин совиб кетгач, ҳашарда иштирок этаётган кам таъминланган оила вакилларига кузги оёқ кийимлари олиб беришга қарор қилдим. Пахта мавсумининг кўнгилдагидек ўтиши учун ҳиссам қўшилса, бахтиёрман.

Меҳнат фахрийсининг ҳиммати барчага маъқул тушди. Туман ҳокимлиги томонидан комиссия тузилиб, ҳудудлардаги эҳтиёжманд ҳашарчиларга оёқ кийимлари тарқатилмоқда.

Шаҳзода КАРИМОВА.