Хорижда

ОМОЧДА ЧИЗИЛГАН СУРАТЛАР


31.10.2017   1661

Даланинг ўзига улкан суратлар ишлаш билан танилган Италиянинг Верона провинциясида яшовчи фермер ва рассом Дарио Гамбарин яна бир “асар”ини яратди.

У 20 минг квадрат метрдан иборат ғаллазорда трактор ва омоч билан Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ыннинг ноодатий сиймосини тасвирлади. Корейслар раҳбарининг бошидан иккита ракетанинг учиб кетаётгани акс этган бўлиб, ҳайбатли портретнинг қуйи томонига Danger ( “Хавф-хатар”) сўзи ёзиб қўйилганлиги эътиборни тортади.

Бундан аввал Дарио омоч ёрдамида далалар бағрига Владимир Путин, Дональд Трамп, Фидель Кастроларнинг портретларини ишлаган эди, -дейилади “Блокнот”(Россия) сайтида.