Андижон 24

ОМБОРЛАР ДОНГА ТЎЛЯПТИ


23.06.2020   1516

Андижонда бугун ғалла экилган майдонларларда ўзига хос меҳнат байрами. Ўрим-йиғим уюшқоқлик билан олиб борилмоқда. Мавсумни қисқа фурсатларда, сифатли ўтказиш учун отрядлар тузилиб, ҳар бир гуруҳга тегишли соҳа мутахассислари жалб этилган.

Ғаллакорлар томонидан жорий йилда 76 минг 200 гектар майдонга дон экилган бўлиб,давлат шартномаси асосида 285 минг 561 тонна ҳосил олиш режа қилинган. Ўрим-йиғимда 275 та комбайн, 1400 дан зиёд дон ташув техникаси, 160 та кўчма таъмирлаш устахонаси, 90 та ёнилғи-мойлаш материаллари етказиб берувчи транспорт воситаларидан фойдаланилмоқда. Уларнинг бир маромда ишлаши учун зарур чора-тадбирлар кўрилган.

Қўрғонтепа туманида жараён уюшқоқлик билан давом этмоқда. 8 минг 790 гектар майдонда сара дон етиштирилди. Ўрим-йиғим ишларига 22 та замонавий комбайн жалб этилган. Кунига 1000 тоннадан зиёдроқ дон йиғиб олинмоқда.

Тумандаайни кунларда илғор хўжаликлар режани ортиғи билан уддаламоқдалар. Намуна -2массивидаги«Серҳосил барака» фермер хўжаликларибиринчилардан бўлиб, шартнома режасини бажардилар. Ҳосилдорлик гектаридан 85 центнерни ташкил қилди.

– Ерга меҳр бериб ишлаган унинг роҳатини ҳам кўради, -дейди фермер хўжалиги раҳбариЧиллиев Юсуфжон.– Илгарилари шу ерлардан 25-30 центнердан ҳосил олинарди холос. Амалдаги йилда қилинган агротехник тадбирлар ўзининг самарасини кўрсатди. Ҳали ўрилмаган ғалла майдонимиз бор, Режадан ортгандонни ишчиларимизга бўлиб беришни мўлжаллаб турибмиз. Мўл ҳосил етиштиришда уларнинг меҳнати катта бўлди. Хирмон донга тўлиб, юзимиз ёруғ бўлганидан хурсандмиз.

Туманда ғалладан бўшатилган ер майдонларига такрорий экин экиш ишлари ҳам белгиланган режа асосида амалга оширилмоқда. Ҳар бир фермер хўжаликлари камбағалликни қисқартириш мақсадида ўз экин майдонлариданишчиларига, шунингдек, худуддаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ўн сотихдан ажратиб беряпти. Такрорий экин экишда сердаромад қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари уруғ ва кўчатларини экишга алоҳида эътибор қаратиляпти. Бу Давлатимиз раҳбари Андижонга ташрифи чоғида таъкидлаганларидек, камбағалликдан чиқришга хизмат қилади.

Рустамжон ЭШОНОВ.

Суратда: иш юритувчи Мирзаматов Ҳасанбой ҳамда комбайинчиБоймирзаев Шавкатбек.

Азаматжон Тошматов олган суратлар.