ЖАМИЯТ

ОМАДИГА ИШОНГАН ТАДБИРКОР


27.08.2020   1086

Унинг юрагидаги меҳр аллақачон уммонларга айланган. Қадамида шижоат.. Ҳар кунда янги ташаббуслар туғилади. Мақсади олий - халққа камарбасталик! У Ҳақ ва халқидан куч олади ва шу кучни саховатга айлантириб яна халқига қайтаради...

Қўрғонтепа тумани Чимён қишлоғида яшовчи тадбиркор Муножотхон Мадалиеваоддийликни яхши кўрадиган тадбиркор. Фаолияти эзгуликка уйғун, инновацияларга ҳамоҳанг. У эл тили билан айтганда, чинакам тадбиркор. Энг муҳими - омадига ишонади.

Халқимиз синовли паллада. Давр бугун саховатпешалардан ҳар доимгидан ҳимматли, ҳар қачонгидан танти бўлишни талаб қилаётгани бор гап. Аслида бу фазилат ўргатилмайди. Қонга сингган, сут билан жонга бахш бўлган хусусият, айниқса, синовли машаққатли вақтда билинади.

Карантин кунларида айрим тадбиркорлар томониданозиқ-овқат маҳсулотлари нархининг сунъий оширилганлиги сир эмас, албатта. Боқувчисини йўқотган якка-ёлғизлардан, нуронийлардан доимий равишда хабар олиб туриш эса мана шу оғриққа малҳам. М. Мадалиева томонидантуманнинг Туронзамин МФЙ ҳудудидаги эҳтиёжманд оилаларга қилинган хайру саховати таҳсинга лойиқ.

Президентимиз томонидан илгари сурилган кўплаб ташаббуслар ҳеч бир тадбиркорни бефарқ қолдирмайди, – дейди Муножотхон Мадалиева. – Юртбошимиз қийинчиликларни бартараф этишда тадбиркорларга катта ишонч билдириб, уларга енгилликлар яратиб бераётган экан, биз ҳам бу ғамхўрликка муносиб жавоб қайтарамиз. Ишлаб чиқаришни кенгайтириб, аҳолининг эҳтиёжманд тоифаларига кўмак беришни давом эттирамиз.

Шунингдек, тадбиркор томонидан Турон замин МФЙга 50 дона, ҳудуддаги 27-умумтаълим мактабига 200 дан ортиқ китобларни савға қилиши, нафақат тадбиркорлилиги балки, маънавиятидан ҳам дарак беради.

Ҳозирда М. Мамадалиева Чимён қишлоғида яшовчи ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида ўз ҳисобидан 200 ўринли корхона қурилишини якунламоқда.

Азаматжон ТОШМАТОВ.

Муаллиф олган суратлар.