ЖАМИЯТ

ОЛТИНКЎЛДА ПИЛЛА ЕТИШТИРИШ БОШЛАНДИ


16.04.2020   817

Туман пиллакорлари жорий йилда 169 тоннадан зиёд “кумуш тола” хирмонини яратиш мақсадида астойдил меҳнат қилишга киришдилар.

Олтинкўл туманида жорий йилда 3 минг 80 қути ипак қурти парвариш қилиниб, 169 тонна хом ашё етиштириш режалаштирилган. Бунинг учун 11 та марказлашган инкубаториялар танланиб, 5 апрель куни уруғлар қўйилди. Қутидаги ипак қуртлари парвариши учун туман бўйлаб 2 минг 985 нафар қурт боқувчилар ишга ёлланганган.

12 апрелдан ипак қурти тарқатиш бошланган бўлса, бугунги кунга қадар 1500 қути ипак қуртлари 1320 та хонадонларга тақсимланди.

Олтинкўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати.