Андижон 24

ОЛТИНКЎЛДА 670 КМ УЗУНЛИКДАГИ ГАЗ ҚУВУРЛАРИ ҲАР ОЙДА НАЗОРАТДАН ЎТКАЗИЛАДИ


18.03.2023   475

Аҳолига бир маромда табиий газ етказиб беришда газ тақсимлаш қурилмаларининг созлиги ва қувурларни газ ўтказувчанлиги асосий ўрин тутади. Мазкур объектларнинг кунлик назорати эса газнинг беҳуда исрофгарчилигини олдини олади ва газ тежалишига замин яратади.

“Марказ” МФЙ ўрамида жойлашган хонадонларни газ билан таъминловчи ер усти газ қувурининг 4.8 кмлик қисмини ҳамда 6 дона газ тақсимлаш қурилмаларини назоратдан ўтказдик, - дейди “Олтинкўлтумангаз” газ таъминоти бўлими муҳандиси Жаҳонгир Қосимов. Ҳар бир газ тақсимлаш қурилмаларининг назорати онлайн дастур орқали назорат қилинмоқда. Қурилмалардаги босим миқдори, кўчанинг ҳар икки четидаги хонадонларда ҳам бир меъёрда газ бўлишига алоҳида эътибор қаратиляпти. Шунингдек, назорат вақтида аниқланган газ сизиб чиқиш ҳолатлари ўз вақтида бартараф этилмоқда...”

Олтинкўл туманида бугунги кунда 669.5 км газ қувурлари орқали истеъмолчиларга табиий газ етказиб берилмоқда. Мазкур қувурларнинг 48.8 км ер остида, 620.7 км қисми эса ер устида жойлашган. Бугунга қадар чилангарлар томонидан 350 км қувурлар қайта назоратдан ўтказилди. Шунингдек, мавжуд 362 та газ тақсимлаш қурилмаларида ҳам созлаш, режали кўрик ишлари амалга оширилмоқда.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати