ЖАМИЯТ

ОЛТИНКЎЛ ВА ХУЖАОБОДЛИК ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ID КАРТАЛАР БИЛАН ТЎЛИҚ ТАЪМИНЛАНДИ


23.02.2021   5432

Олтинкўл туманидаги 19 353 нафаристеъмолчи 30-35 кун оралиғида суюлтирилган газ билан таъминланиб келмоқда. Ўтган 2020 йилда истеъмолчигаларга 2860 тоннадан зиёд суюқ газ етказиб берилган бўлиб, аҳоли эҳтиёжлари ўз вақтида қондирилмоқда. Истеъмолчилардаги мавжуд маиший газ баллонлари сони 26 705 та ни ташкил этиб, шундан 21 203 донас таъминоточи корхона томонидан шартнома асосида фойдаланувчиларга тақдим этилган. Шунингдек баллон билан таъминланганлик даражаси ҳам 138 фоизни ташкил қилмоқда. Суюлтирилган газ етказиб беришни онлайн тизимини жорий этишга тайёргарлик борасида ҳам ишлар қизғин олиб борилмоқда. Хусусан, 40 та МФЙ ўрамидаги барча истеъмолчилар бугунги кунда ID-карталар билан тўлиқ таъминландилар. Маишийгаз баллонларга бар-кодли ёрлиқларни ёпиштириш ишлари давом этмоқда.Мамаюсуфчек маҳалла фуқаролар йиғинидаги 361 нафар истеъмолчи ҳам АйДи карталарни олиб, онлайн тизимга тайёргарлик кўрмоқдалар. Шунингдек, Андижон туманидаги 39 мингдан зиёд истеъмолчилар ҳам карталар билан таъминланди, 15 мингдан зиёд баллонларга ёрлиқлар ёпиштирилди.

Хўжаобод туманида 36 та маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи 13 502 нафар суюлтирилган газ истеъмолчиларига ҳам 30-35 кун даврийлик оралиғида суюлтирилган газ етказиб берилмоқда. Шу кунга қадар ушбу туманда ҳам барча истеъмолчилар ID карталар билан тўлиқ таъминланди. “Xo’jaobodtumangaz” газ таъминоти бўлими чилангарлари томонидан аҳолига суюлтирилган газ етказиб беришдан бўш вақтларида истеъмолчилар билан мунтазам учрашувлар йўлга қўйилган. Айни кунларда истеъмолчиларга маиший газ баллонларидан фойдаланиш қоидалари, уларни қуёш нуридан эҳтиёт қилиш, оралиқ масофа ҳақида тушунтирилмоқда. Шунингдек, ID карталардан фойдаланиш бўйича ҳам йўл-йўриқ ва маслаҳатлар берилмоқда. Чунки маиший газ баллондан хавфсиз фойдаланганидагина турли хил кўнгилсизликларни олдини олиш мумкин.

“Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиали матбуот хизмати