Жамият

ОЛТИНКЎЛ ТУМАНИДА ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ТИЗИМЛИ ИШЛАР АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА-МИ?


31.05.2019   350

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги ПҚ-4231-сонли қарорига асосан “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлашга Олтинкўл туманида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Молия вазирлигининг қарорига асосан ҳудудий молия ташкилотларида “Оилавий тадбиркорликни қўллаб қувватлаш шўъбаси”ташкил этилган бўлиб, ҳозирда туманда “Халк банк”ҳамда “Агробанк”Олтинкўл филияллари томонидан аҳолига 8% 6 ой имтиёз даври билан 3 йилгача кредитлар ажратилмоқда.

Шуни алоҳида такидлаш жоизки имтиёзли кредитдан фойдаланиш истагида бўлган фуқаролар кўпчиликни ташкил этади, лекин уларнинг барчаси ҳам тадбиркорлик билан боғлиқ тажриба ва билимга эга эмасликларини инобатга олган холда туман молиябўлимининг “Оилавий тадбиркорликни қўллаб қувватлаш шўъбаси” ходимлари томонидан ҳар ойда камида бир марта тадбиркорликни янги ташкил этган оилаларга ташриф буюрилиб фаолияти даврида юзага келиётган муаммоларни ўрганиб, уларни бартариф этиш ва ажратилган имтиёзли кредитлардан фойдаланиш самарадорлигини ўргатиш ишлари амалга оширилмоқда.

Дастури доирасида аҳолининг даромад олиш борасидаги лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш, ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини, шу жумладан унинг муҳтож қатламларини тадбиркорликка ва ўзини ўзи банд қилишнинг самарали шаклларига ўргатиш, аҳолида боқимандалик кайфиятини уйғотмаган ҳолда, лойиҳаларини тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари ҳисобига ҳам амалга ошира олмайдиган энг кам таъминланган ўта ночор оилалар қаторига кирувчи ҳамда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишига кўмаклашиш мақсадида вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан 10 нафарфуқароларга зарур маблағлар ажратилди.

Олтинкўл туманида “Халк банк”ҳамда “Агробанк” филияллари томонидан бугунги кунга қадар 15 миллиард 86 миллион сўм миқдорида кредитлар ажратилган бўлиб, улар асосан иссиқхона, асаларичилик, тикувчилик, хунарманчилик ҳамда чорвачилик йўналишларидир.Жумладан, Ижтимоият маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқароларнинг деярли барчаси мебель ишлаб чиқариш стол стул таёрлаш билан шуғуланади ҳозирда уларнинг маҳсулотлари бошқа вилоятларга ҳам сотилмоқда.

Туман молиябўлимининг “Оилавий тадбиркорликни қўллаб қувватлаш шўъбаси” ходимлари томонидан уйма-уй, хонадонма- хонадон юрилиб, кенг қамровли тарғибот тадбирлари олиб бориляпти.

Бугунги кунда молия ташкилоти орқали тадбиркорлик субектига айланиб оиласи фаровонлигини таъминлаётган қўшимча иш ўрни яратиш билан бирга маҳсулотларини қўшни мамлакатларга экспор қилишга эришаётганлар сони тобора кўпайиб бормоқда, бу эса истиқболда меваларини бериб мамлакатимизда ҳар жиҳатдан тарақий топишга замин яратишга шубҳасиздир.

А. ХАЛИЛОВ

Олтинкўл тумани молия бўлими мудири.