ЖАМИЯТ

ОЛТИНКЎЛ ТУМАНИДА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ СОҲАСИГА 2020 ЙИЛ УЧУН 6 МЛРД 799 МЛН СЎМ МАБЛАҒ АЖРАТИЛДИ


21.12.2019   878

Бугунги кунда Юртбошимиз Шавкат Мираманович Мирзиёевнинг кўрсатмасига кўра, вилоятларнинг бюджетини тўғри шакллантирганликлари юзасидан хулосалар Ўзбекистон Республикаси ҳисоб палатаси томонидан, шунингдек, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан шакллантирилган бюджетларнингтўғрилиги юзасидан хулосалар молия бош бошқармалари томонидан берилмоқда.

Шулар билан бир қаторда Қонун билан маҳаллий бюджетларнинг даромадлар манбалари тасдиқланди. Олтинкўл туманида даромадлар қуйидаги солиқ тушумлари ҳисобига шаклланади.

1. Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиқлари;

2. Жисмоний шахсларнинг мол-мулкларини ижарага беришидан оладиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи;

3. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ мустасно;

4. Ягона солиқ тўловидан ажратма;

5. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (ИТД)

6. Қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, бундан цемент хом ашёси ва оҳактош мустасно.

Шунингдек, маҳаллий бюджетлар даромадлари ҳамда харажатлари ўртасидаги тафовутларни қоплаш мақсадида, даромадларни қайта тақсимлаш ҳамда тренсфертлар ажратиш кўзда тутилади.

Бунда, Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини вилоят бюджети ҳамда туман маҳаллий бюджети ўртасида тақсимланади.

- мобиль алоқа хизмати ва алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан, пиво учун акциз солиғидан тушумлар 2019 йил
1 июль ҳолатига кўра тегишинча ҳудудлар аҳолиси сонининг республика аҳолиси сонидаги улушига мувофиқ шаҳарлар ва туманларга ўтказилади.

Келаётган йил учун таклиф этилаётган бюджет харажатлари лойихасида, бюджет тизимини очиқ ва шаффофлиги таъминланган. Жамоатчилик ва депутатлик назоратини кенгайтириш, бюджет маблағларидан самарали ва манзилли фойдаланиш кўзда тутилган.

2020 йил учун туман ҳокимлигининг захира жамғармаси бюджет харажатларининг умумий кўрсаткичидан
1,5 фоизидан кам бўлмаган миқдорда шакллантирилади.

Келаётган 2020 йилда вилоят бюджети харажатлари таркибининг 67 фоизини ёки 59 млрд. 930 млн. сўми иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ташкил этади.

Энг катта соҳалардан бири бўлган умумий таълим харажатларига 6 млрд. 86 млн. сўм миқдорида маблағ ажратилади.

- Мактабгача таълим соҳаси учун 2020 йилда
6 млрд 799 млн сўм миқдорида маблағ ажратилди. Ушбу маблағлар асосан мактабгача таълим ташкилотларини куз-қиш мавсумига тайёргарлик борасида марказлашган тартибда кўмир захирасини яратиш ишларига йўналтирилади.

- Соғлиқни сақлаш харажатларига 43 млрд.938 млн.сўм ёки жорий йилдагига нисбатан 145фоизга кўп маблағ ажратилди.

Шунингдек, соғлиқни сақлаш муассасалари учун дори-дармонлар ва озиқ-овқат харажатларини ўтган йилларга нисбатан ўртача 1.15 баробарга кўпайтириш ва 2 млрд. 156 млн. сўм миқдорида маблағ ажратиш кўзда тутилган.

2020 йилдан Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги қошидаги насос станциялари ва энергетика бошқармалари, ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларини маҳаллий бюджетлардан молиялаштиришга ўтказилмоқда. Ушбу ташкилотларни сақлаш харажатларига маҳаллий бюджетдан 1млрд. 035 млн. сўм маблағ ажратиш кўзда тутилган.

Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларини сақлаш харажатларига 4 млрд. 479 млн. сўм ёки жорий йилдагига нисбатан 1.4 баробарга кўп маблағлар ажратилади.

Умумий қилиб олганда, Олтинкўл туманида 2020 йилги туман бюджетининг солиқ тушумлари бўйича даромадлар режаси
39 млрд. 237 млн. сўмни, юқори бюджетдан олинадиган тренсфертлар миқдори 50 млрд этиб белгиланди.

А. ХАЛИЛОВ,

Олтинкўл тумани молия

бўлими мудири.