Андижон 24

ОЛТИНКЎЛ ТУМАНИДА ЭЪТИБОРСИЗЛИК БИЛАН ЧИҚАРИЛГАН ҲОКИМ ҚАРОРИ БЕКОР ҚИЛИНДИ


27.09.2019   1557

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш адлия органларининг асосий вазифаларидан бири. Шундан келиб чиқиб,фуқаролармурожаатларига алоҳида эътибор қаратилаётгани бежиз эмас. Бу билан Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуни ижросини таъминлашга эришиляпти. Зеро, ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири ётади

Жумладан, Олтинкўл тумани,Сувюлдузмаҳалласида яшовчи Темурбек Жумабоевнинг аризаси эътиборимизни тортди.Фуқаро Олтинкўл туман ҳокимининг2018 йил 23 июлдаги қарорини бекор қилиш юзасидан амалий ёрдам сўраган. Савол туғилади: фуқаро нега ҳокимнингқароридан норози? Ахир ҳар бир қарор амалдаги қонунлар асосида, аниқ хулосаларга таяниб чиқарилади.

Ҳамма вақт ҳам шундай бўлмас экан. Ариза асосида тегишли давлат идораларидан керакли ҳужжатлар олиб ўрганилганда, бунинг акси бўлиб чиқди. Темурнинг норози бўлганича бор.

Аниқланишича,СувюлдузМФЙ, Сувюлдуз кўчасида жойлашган 56-уй (умумий фойдаланиш ер майдони 0,20 га)га нисбатан туман хокимининг 2018 йил 26 апрель кунидаги 423-қ-сонли қарори билан марҳум Тўхтақулова Робияхон номига эгалик ҳуқуқи белгиланган. Марҳума ҳаётлик вақтида ўзига тегишли бўлган ана шу уй-жой ва барча қурилмаларини набираси Темур Жумабоев номига ўтказиш бўйича нотариал тартибда васиятнома расмийлаштирган. Ушбу васиятнома бўйича давлат нотариал идораси томонидан 2018 йил 24 июль куни фуқаро Т.Жумабоев номига меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома берилган.

Кўринипб турибди, уй-жой Т.Жумабоевники. Қўлидаги хужжатларга таяниб,у хотиржам эди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 164-моддасида “Мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз ҳохиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. Мулк ҳуқуқи муддатсиздир”, деб кўрсатилган. Бу уни мулк эгаси сифатида ҳуқуқини ҳимоялайди.

Бироқ кутилмаганда амалдаги қонунчиликка зид равишда уйнинг бошқа эгаси ҳам чиқди. Шу маҳаллада яшовчи фуқаро Содиқжон Жумабоев бувисидан қолган меросга эгалик қилиш мақсадида Олтинкўл туман ҳокимига ариза билан мурожаат қилди. Унда кўрсатилишича, Содиқжоннинг бобоси Собиржон Жумабоев ва унинг турмуш ўртоғи Хайитхонлар Сувюлдуз кўчасида ўзи ва ота-онаси томонидан қурилган уйда (айни вақтда Т. Жумабоевга тегишли бўлган) яшаб, икки нафар фарзандли бўлган. Улар Сойибжон ва Хусниддин Нематов.

Ота-оналари вафот этгач, уларнинг вояга етмаган фарзанди Сойибжон Нематов катта дадаси ва бувисининг тарбиясига берилган. Оила кодексининг 183-моддаси талабларига кўра, туман ҳокимлиги ота-онаси вафот этган етим болаларга васийлик масаласини ҳал этаётганда марҳумларнинг мулкларига, жумладан, турар-жой биноларини сақлаш чораларини кўриши, уларга тақиқ қўйиши лозим бўлади. Бироқ бу ҳаракатлар нимагадир амалга оширилмаган. Натижада марҳумСобиржон Жумабоевнинг турар жойи акаси Тожиддин Жумабоев томонидан эгаллаб олинган. Оқибатда С.Жумабоевни фарзандларининг мулкий ҳуқуқлари бузилган.

Ўзбекистон Рееспубликаси фуқаролик кодексвининг 4-моддасида “Фуқаролик қонун хужжатлари орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин вужудга келган муносабатларга нисбатан қўлланилади”, деб кўрсатилган. Бу тартиб барча учун бир.

Юқоридагиларга қарамай, Олтинкўл туман хокимлиги 2018 йил 23 июль кунги қарор билан туман хокимининг 2018 йил 26 апрель кунидаги 423-К-сонли қарорига қўшимча ва ўзгартириш киритиб, 0.20 га ер майдонини 0.1019 га ер майдони деб, 0003 кадастр рақамли қурилиш майдони 60,99 кв метрли 2-хонали уй ва 0005 кадастр рақамли навес сўзларини қарордан чиқарилсин”, деб ўзгартириб, марҳум С.Жумабоев номига 0.10 га ер майдони мерос қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи билан ажратиб берилган ва ушбуер майдонида жойлашган уй- жойларга мулк ҳуқуқи белгиланган.

Фуқаро Т.Жумабоевнинг бузилган хуқуқларини тиклаш мақсадида Олтинкўл туман адлия бўлими томонидан 2019 йил 23 апрель куни Олтинкўл тумани маъмурий судига Олтинкўл туман хокимининг 2018 йил 23 июлдаги 642-қ-сонли қарорини бекор қилиш юзасидан шикоят аризаси киритилди. Суднинг 2019 йил 18 июндаги ҳал қилув қарорига мувофиқ фуқаро Т.Жумабоевнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди. Эътиборсизлик билан чиқарилганОлтинкўл туман ҳокимининг қарори бекор қилинди. Муҳими, бир фуқаронинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди.

Акмалжон Абдуллаев,

Олтинкўл тумани Адлия бўлими бошлиғи.