Хорижда

«ОЛТИН АСТЕРОИД» САЙЁРАМИЗ АҲЛИНИ МИЛЛИАРДЕРГА АЙЛАНТИРИШИ МУМКИН


11.07.2019   153

Америкаликлар 2022 йилда Марс ва Юпитер ўрасида жойлашган Психея космик объектига ўз миссиясини юборади. Мазкур объект «олтин астероид» номини олган, деб хабар бермоқда Tengrinews.

Астероид орбитасига парвоз 2026—2027 йиллар оралиғида давом этиб, унинг устида 20 ойдан ортиқ вақт оралиғида олимлар осмон жисмини махсус қурилмалар ёрдамида тадқиқ қилиш ниятида.

Психея таркибида платина, темир, никел ва олтин мавжуд. Экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, астероиднинг умумий қиймати 700 квинтиллион долларга тенг. Бу ер юзидаги барча одамларни миллиардер қилишга етади.

NASA астероидга экспедицияни илм-фан жиҳатидан, Қуёш тизимини ўрганиш учун жўнатмоқда. Бироқ бир қатор компаниялар астероидлардан қимматли металларни олиб келиш — истиқболли саноат эканлигини таъкидлаяпти.

Allied Maket Research таҳлилчиларининг ҳисоб китобларига кўра, 2025 йилга бориб астероидлардан қимматли металларни қазиб олиш бюджети давлат ва хусусий инвестициялар ҳисобига 3,8 миллиард долларга етади.