ЖАМИЯТ

Олманинг фойдалари


18.01.2023   279

Олма таркибида В1, В2 витаминлари, фолий кислота, каротиноидлар ҳамда С витамини мавжуд.

Каротиноидлар (А витамини), С витамини, шунингдек, асосан олма пўстлоғида мавжуд бўлган биофлавоноидлар — одам ҳужайралари мембранасини зарарланишдан ҳимоя қилади.

Олмадаги клетчатка, ҳамда озиқ-овқат толаларини кўп сақлайдиган пўстлоғи ичаклар микрофлорасини мувозанатда ушлаш, липид алмашинувни меъёрлаштиришда муҳим аҳамиятга эга. Олма таркибидаги органик кислоталар овқат ҳазмини яхшилайди.