Спорт

ОЛИМПИАДАЧИЛАРГА 100 МИЛЛИОН СЎМДАН МУКОФОТ ПУЛИ БЕРИЛДИ


07.08.2019   152

Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида 2020 йилда Токиода ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларига лицензияни қўлга киритган спортчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Бугунги кунга келиб ўзбекистонлик спортчилар Токиода ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ўйинларига 2 та ва XVI Паралимпия ўйинларига битта лицензия олишга муваффақ бўлишди. Шу муносабат билан ушбу тадбирда уч нафар спортчимиз - Денис Истомин (теннис), Ольга Забелинская (велоспорт) ва Сервер Ибрагимов (Паралимпия ўқ отиш спорти) 100 млн. сўмдан мукофот пули олишди. Уларнинг мураббийларига эса 50 млн. сўм билан тақдирланишди.