Андижон 24

ОЛИМЛАР ИНСОНИЯТНИ ЯНГИ БИР ФАЛОКАТДАН ОГОҲЛАНТИРДИ


08.10.2019   1759

Бир гуруҳ халқаро экспертлар гуруҳи яқин келажакда инсоният қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда керак бўладиган фосфор етишмовчилиги муаммосига дуч келади, деган тахминни илгари сурди, деб хабар беради Science Alert.

Очликка олиб келадиган танқисликка минерал ўғитларнинг тартибсиз ишлатилиши сабаб қилиб кўрсатилди.

Нашрнинг ёзишича, сўнгги 50 йил ичида фосфорли ўғитлардан фойдаланиш 50 баробарга ошган, 2050 йилга бориб эса талаб яна икки баробарга ортиши кутилмоқда. Агарда ушбу элементни сақлаб қолишга чора кўрилмаса, захира тез орада тугаши мумкин. Айрим назарий моделларга кўра, ҳозирги вақтдаги истеъмол даражаси бўйича фосфор 80 йилдан сўнг йўқ бўлиб кетади. Бошқа бир ҳисоб-китобларга кўра, бу 400 йилдан сўнг, пессимистларнинг башоратича, 40 йилдан сўнг содир бўлади.

Олимларнинг фикрича, тақчилликнинг олдини олиш учун фосфордан фойдаланишни қисқартириш, шунингдек, уни қайта ишлаш усулларини ишлаб чиқиш лозим.

Манба:daryo.uz