Иқтисодиёт

Оилавий тадбиркорлик : Томорқадан топилаётган даромад


01.12.2017   402

Мархамат туманидаги Бозорбоши маҳалласида оилавий тадбиркорлик билан шуғулланувчилар кўпчиликни ташкил этади. Айниқса кейинги йилларда бозорбошиликлар томорқадан самарали фойдаланиб, озиқ-овқат махсулотлари етиштиришни кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратмоқдалар.

Ёш тадбиркор Убайдулло Абдусаломов бу борада ибрат мактабини яратди. Тўрт йил илгари оиласидагилар билан кичик лимонарий ташкил этишга қарор қилганди. Акаси Абдунаби уни қўллаб-қувватлади. Ўз маблағлари ҳисобига иссиқхона қурдилар. Кўчат экилган кундан бошлаб ҳар бир иш мутахассислар билан бамаслахат амалга оширилди.

- Ўзим автомобилсозман. Ишдан бўш вақтимни иссиқхонада ўтказаман - дейди Убайдулло. - Ҳосил нишоналари кўрингач кўчатларга меҳрим янада ортди. Ўтган йили дастлабки меваларни узиб яқинларимиз дастурхонига тортиқ қилгандик. Бу йил даромад янада кўпайди. Томорқада қилинган меҳнат натижаси бюджетимизни ҳам бойитмоқда.

Оилавий тадбиркорлар яна ҳаракатда, Эрта баҳорда қўшимча иссиқхона қуриб, кўчат ўтқазишни режалаштиряптилар. Бу билан икки нафар оила аъзолари иш билан таъминланади.

Акбаржон НАЗАРОВ.

Рустамжон ЭШОНОВ олган суратлар.