Андижон 24

Оилавий тадбиркорлик: ЭНГ ҚУЛАЙ БИЗНЕС


28.03.2019   1977

Андижон туманида оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани, аҳолига қулай бизнес шароити ва қатор имтиёзлар тақдим этилаётгани ижобий самара бермоқда. Буни тадбиркорлар маҳалласи дея эътироф этилаётган Оқёр қишлоғидаги Нўхатак маҳалла фуқаролар йиғини мисолида яққол кўриш мумкин.

“Ҳар бир оила – тадбиркор“ Давлат дастури нўхатакликларни янги ташаббуслар сари бошлади. Мазкур дастурга мувофиқ, аҳолининг тадбиркорлик билим ва кўникмасини ошириш, ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Ўтган йили 20 нафардан ортиқ хотин-қиз 3 йил муддатга 7 фоизли кредит асосида уч турдаги замонавий тикув машинаси олиш истагини билдирганди.Уларнинг аксарияти вақтинча ишламайдиган хотин-қизлар.

Муҳайё Матхолиқова ана шундай ташаббускорлардан. У “Микрокредитбанк” томонидан берилган 17 миллион сўм молиявий кўмак ҳисобига тикув машиналари сотиб олиб, ўз фаолиятини бошлади. 3 нафар маҳалладошларини иш билан таъминлади.

- Ички бозорда биз тиккан аёллар кўйлаклари ва эркаклар қишки кийимлари ўз харидорини топяпти,-дейди М.Матхолиқова.- Ҳар ойда ўртача 1.5 миллион сўм соф даромад қиляпмиз. Яқин кунларда қўшимча машина олиб, яна 4 та иш ўрни яратамиз.

Ўз оилавий бизнесини йўлга қўйганлардан яна бириХолидахон Тўражонова.Уипаклар жилоси атласга тошлардан безак бериб, янги қиёфадаги матога айлантиряпти. Бунинг учун яшаш хонадониданиккита хона ажратди. Келинларини ёнига олиб, кунига 100 метр атласга тош босмоқда. Тўла буюртма асосида ишлашяпти.

-Шу кунларда мижозлар сони янада ортган,-дейди Холида опа тайёр матоларни кузатганча.- Байрамда атласдан кўйлак кийишни истамайдиган аёл бўлмаса керак. Агар безакларида баҳор нафаси ўз ифодасини топса янада яхши. Ана шундай гўзалликни яратаётганимиз билан фахрланамиз.

240 хонадонга эга Қашқар кўчасидакосибчилик мактаби яратилган. Бир оила ярим тайёр маҳсулот тайёрласа. иккинчиси тайёр туфлиларни бозорга олиб чиқади. Айниқса, аёллар учун енгил оёқ кийимлари тайёрлашда улар ўз услубига эга. Айтишларича, бу йилгибаҳор байрамига “Гулдаста” номлисовға тайёрлашибди.

- Тадбиркорлик-кони фойда,-дейди МФЙ раисиЖўрабек Пирматов.-2008 та оиланинг ҳар бирида тадбиркорликнинг бир тури йўлга қўйилган. Бу, аҳоли бандлигини таъминлаш баробарида оилаларнинг тинчлиги, иқтисодий юксалиши ва турмуш фаровонлигининг ошишига хизмат қиляпти. Муҳими, бекорчиликнинг ортидан келиб чиқадиган жиноятчилик ва жанжалларнинг олди олинмоқда.

Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йилида юқоридаги ишлар янги босқичга кўтарилади. Амалга оширилаётган ислоҳотлар нўхатакликлар ҳаётида том маънода тарихий бурилиш ясамоқда, десак сира муболаға бўлмайди.

Акбаржон НАЗАРОВ.

Зухриддин УМРЗОҚОВ олган сурат.