Андижон 24

ОГОҲ БЎЛИНГ: РЕЙДЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА (+ВИДЕО)


15.04.2020   3930

Андижон вилояти йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан карантин муносабати билан жорий этилган чекловлар ҳақида маҳаллалар ва кўп қаватли уйлар жойлашган даҳаларда овоз кучайтиргичлар ёрдамида тарғибот ишларини олиб бормоқдалар. Лекин шунга қарамасдан вазиятга тўғри баҳо бермаётган айрим фуқаролар томонидан ўрнатилган карантин чоралари бузилмоқдаЙўл патруль хизмати ходимлари зарурат бўлмаса уйдан чиқмасликни ҳайдовчиларга тушунтиришларига қарамай ўзи, яқинлари ва атрофдагиларни соғлигини хавфга қўйиб, қоидаларни бузаётганлар талайгина. Улар, асосан, махсус руҳсатномаси ёки тегишли ваколатга эга бўлмай автомобил бошқарган, ноқонуний йўловчи ташиётган, бемақсад кўчада юрган ҳайдовчилардир.

. Қонун барчага баробар. Уни четлаб ўтишнинг имконияти йўқ. Айниқса, кўплаб инсонларнинг соғлиги, ҳаётига коронавирус хавф солиб турган шу кунларда.

УЙДА ҚОЛИНГ! ЎЗИНГИЗНИ ВА ОИЛАНГИЗНИ ЭҲТИЁТ ҚИЛИНГ!

Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати.