ЖАМИЯТ

ОГОҲ БЎЛИНГ ОДАМЛАР!


25.07.2020   4558

Ҳамма даврнинг ўз талаби бўлган. Лекин ҳушёр ва огоҳ бўлиш ҳар доим керак. Буюк мутафаккир шоир Мир Алишер Навоий “Эрурсан шоҳ – агар огоҳсен сен, Агар огоҳсен – шоҳсен сен”, деб беҳудага айтмаганлар.

Ёзнинг иссиқ кунларида яшаш, иш жойимизда хоналарни совутишга эҳтиёж сезамиз. Ундан фойдаланишда аксар ҳолларда ёнғин, техника хавфсизлиги қоидаларини унутамиз. Энг аввало кондиционер ёки бошқа электр совутгичларга тортилган симларни яроқлилигини текшириш, бунинг учун мутахасис кўригидан ўтказиш лозимлиги ҳаёлимизга ҳам келмайди. Натижада...

Сўзларимиз исботи учун рақамларга мурожаат қиламиз. Жорий йилнинг 6 ойи мобайнида Андижон шаҳрининг ўзида мана шундай эътиборсизлик оқибатида 66 та ёнғин ходисаси содир бўлди. Улардан 1 миллиард сўмдан зиёд моддий зарар кўрилган. Ачинарли томони 1 нафар фуқаро турли даражада куйиш тан жароҳати олган бўлса,яна 1 нафари ҳаётдан бевақт кўз юмди.

Ўзимиз, яқинларимизни соғлиги, ҳаётини сақлаш учун ҳам давр талабини бажарайлик. Огоҳ бўлинг одамлар!

Сардорбек Зулунов,

Андижон вилояти ФВБ бўлим бошлиғи,

Шерзодбек Ҳожиматов,

Андижон шаҳар ФВБ инспектори.