ОДАМИЙЛИК КУЙЧИСИ

02.07.2019 2256
Журналист ва ёзувчи Абдумутал Абдуллаевни кўпчилик яхши танийди. Айниқсапойтахт Тошкентда, қўшни вилоятлар - Фарғона ва Намангандаунинг ихлосмандлари бор.
- Абдумутал Абдуллаев томонидан ёзилган мақолалар, китоблардан биз тарбиявий ишларимизда кенг фойдаланамиз, - дейди филология фанлари доктори, профессор Дилоро Набиева. – Уларда маънавий-маърифий мавзудаги масалалар синчковлик билан таҳлили этилади.Ҳар бир кўтарилган муаммо ечимини топишда улуғ аждодларимизнинг олтиндан киммат фикрлари асосида йўл-йўриқ, курсатмалар берилиши диққатга сазовордир.
50 йиллик ижод йўлини сарҳисоб қилаётган адиб ва публистик чиндан ҳам андижонлик журналистлар фахрига айланиб улгурган. Бунга у билим ва меҳнат билан ошнолиги, ўқиб ўрганиши, изланиши, устозларга беғараз эргашганлиги туфайли эришди.
Айнан шу эътироф Хўжаобод заминида таваллуд топиб, 70 ёшни қаршилаган Абдумутал Абдуллаевнинг юбилей кечасида айтилди.
Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят Кенгаши, “Нуроний” жағармаси вилоят бўлими, “ Андижоннома” ва “Андижанская правда” газеталари таҳририяти ва Хўжаобод тумани хокимлиги ташкил қилган тадбирда сеқирра ижодкорга эҳтиром кўрсатилди.
Ўз МУХБИРИМИЗ.