Спорт

ОЧЛ: БУГУН «ПАХТАКОР» УЧУН ҲАЛ ҚИЛУВЧИ БАҲС


20.05.2019   2045

Бугун Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги турида «Пахтакор» Жиддада «Ал Аҳли» меҳмони бўлишади. Учрашув 21 май, сешанбага ўтар кечаси, тунги соат 00:00да бошланади.

Мазкур учрашувда вакилларимизни дуранг натижа ҳам қониқтиради. Саудияликлар кейинги босқичга чиқмоқчи бўлишса, фақат ғалаба қозонишларига тўғри келади.

Агар «Пахтакор» ғалаба қозонгудек бўлса, у ҳолда гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритиш эҳтимоли ҳам бўлади. Бунинг учун «Ал Садд» Теҳронда мағлуб бўлишига тўғри келади.

Гуруҳнинг бошқа ўйинида плей-офф масаласини муддатидан аввал ҳал қилиб қўйган «Ал Садд» ва гуруҳда қолиб кетган «Персеполис» тўқнаш келишади. Ўтган мавсумнинг финалчиси кутилмаганда гуруҳ аутсайдерига айланди, бироқ форслар ўз майдонларидаги сўнгги баҳсда мухлислар учун чиройли ўйин кўрсатишлари кутилмоқда.