Спорт

ОЧИҚ ТУРНИР ҒОЛИБЛАРИ


31.10.2018   217

Андижон шаҳрида теннисни оммавийлаштиришгабағишланган очиқ турнир ўтказилди. Унда вилоятимизнинг шаҳар, туманлари, қўшни Наманган, Фарғона ва Тошкентдан, шунингдек, Туркманистон, Қирғизистондан келган турли ёшдагийигит-қизлар ўзарокуч синашдилар.

Андижон шаҳриданАбдулҳодий Ҳосилов, Аҳмадулло Муҳаммадшокиров, Мирёқуб Мухторов, тошкентлик Искандар Маҳмудов ўсмирлар ўртасида, андижонликлардан МиланаКириенко, Виктория Бурова, Қўрғонтепа туманиданМуслима Охунова ва наманганликМадина Хаитова қизлар ўртасида гуруҳлар ғолиблари бўлишди.

Жуфтлик баҳсларидакатта ёшдагиўғил болалар ўртасида Ҳумоюн Абдумаликов (Наманган), Алланур Гаруев (Туркманистон), қизлар ўртасида Андижон ва Қўрғонтепатуманларидан Садбарой Холдорова, Муслима Охунова биринчи ўринни эгалладилар.

Турнирнинг кичик ёшдаги болалар жуфтлигидағолиблик вилоятимиз вакиллари –Сарвиноз Абдураҳмонова, Гулшаной Ҳасанова, Муҳаммадулло Ҳакимов, Ҳумоюн Мавлоновга насиб этди.

Мусобақаларда турли касбдаги ҳаваскор теннисчилар ҳам иштирок этдилар. Финалдаикки тадбиркор Абдураҳмон Отахонов ва Авазбек Садиров рўбарў келишди. Муросасиз баҳслардаА. Садировнинг қўли баланд келди.

Марина Емельянова,

турнир котибаси.