Эълон ва билдирувлар

ОЧИҚ АУКЦИОН САВДОСИ


08.06.2018   717

«Жахон Риэлтор» МЧЖ бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган ОЧИҚ АУКЦИОН САВДОСИГА ТАКЛИФ ЭТАДИ

Савдога, «Андижон агросервис МТП» МЧЖнинг 04.06.2018 йилдаги №01/06-198-сонли хатига асосан жамият балансида бўлган Андижон вилояти Марҳамат тумани, Бобур (собиқ Б.Сулаймонова) шоҳкўчасида жойлашган 1475,75 кв.метр умумий ер майдонидаги шундан жами қурилиш майдони 1475,75 кв.метр бўлган А-чизма белгисидаги «ММО бўлими ва таъминот базаси биноси», Г-чизма белгисидаги «Бетон ховуз» ва «Бетон майдон» бино ва иншоотлари қўйилмоқда. Бошланғич баҳоси - 97 933 000 сўм.

Аукцион савдоси 2018 йилнинг 10 июль куни соат 11 да «Жахон риэлтор» МЧЖ биносида бўлиб ўтади. Юқоридаги мулк 2018 йилнинг 10 июль кунги аукцион савдосида сотилмаган тақдирда, унинг такрорий савдолари 2018 йилнинг 17, 24, 31 июль кунлари соат 11 да бўлиб ўтади.

Ушбу мулкларга қизиқиш билдирган талабгорлар тугатиш комиссияси ёки унинг вакили иштрокида бевосита жойига чиқиб танишишлари мумкин.

Аукцион савдосида қатнашиш истагидаги талабгорлардан аризалар қабул қилиниши савдо куни бошланишидан бир кун олдин соат 16 да тўхтатилади.

Савдода қатнашиш учун:

- юридик шахслардан давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси. Агарда ваколатли вакил қатнашган тақдирда эса унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси ва қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ишончнома;

- жисмоний шахслардан паспорт нусхаси. Агарда ваколатли вакили қатнашган тақдирда эса унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси ва қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ишончнома.

Савдода қатнашиш учун талабгорлар ёки тадбиркорлар савдо ташкилотчиси билан закалат (гаров) пули келишуви имзоланганидан сўнг, мулк бошланғич баҳосининг 15 (ўн беш) фоизидан кам бўлмаган қийматда закалат (гаров) пули ва савдо ташкилотчиси томонидан ахборот ва маслахат консальтинг хизматлари зарурияти юзага келган тақдирда, ҳар бир талабгор учун энг кам ойлик иш ҳаққининг 1 (бир) баробари миқдорида хизмат ҳақи тўланган холда савдода қатнашадилар. Тўлов ҳужжатида тўлов мақсадини аниқ кўрсатилиши ва савдо ташкилотчиси «Жахон риэлтор» МЧЖнинг «Трастбанк» Андижон филиалидаги МФО: 01074, СТИР: 303191648, 2020 8000 9004 3788 0001 ҳисоб рақамига тўлашлари шарт.

Маълумот учун: Андижон шаҳри, А. Темур шоҳкўчаси, 14-уй. Тел.: (+998) 93 910-11-12:

Лицензия RL 001, RR-0223.