Эълон ва билдирувлар

ОЧИҚ АУКЦИОН САВДОЛАРИ


07.07.2017   668

"Rieltor ekspress konsalting" МЧЖ

бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган

ОЧИҚ АУКЦИОН САВДОЛАРИГА ТАКЛИФ ЭТАДИ

Очиқ аукцион савдоларига куйидаги мулклар қўйилмоқда:

1. Андижон шаҳар СИБ томонидан ЖИБ Андижон вилояти судининг 2017 йил 16 январдаги 2-76-16 сонли ижро варақасига асосан хатланган, Андижон шаҳри, С.Зуннунова кўчаси, 7/б-уйда жойлашган, 2014 йилда қурилган ер участка майдони 1978.64 кв.м., жами қурилиш майдони 1284.04 кв.м. шу жумладан умумий фойдаланиш майдони 1944.18 кв.м.ни ташкил этадиган 2 қаватли тантаналар саройи, умумий овқатланиш, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси бино-иншоотлари (жиҳозлари билан). Бошланғич баҳоси - 2 914 572 000 сўм.

2. Андижон шаҳар СИБ томонидан ЖИБ Андижон вилояти судининг 2017 йил 16 январдаги 2-76-16-сонли ижро варақасига асосан хатланган, Андижон шаҳри, Ўзбекистон кўчаси, 8-уйда жойлашган, 2011 йилда қурилган ер участка майдони 288 кв.м. дан иборат, фойдаланиш майдони 1132.45 кв.м., қурилиш майдони 288 кв.м.ни ташкил этадиган 3 қаватли, ер тўласи бор савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси ва меҳмонхона биноси (жиҳозлари билан). Бошланғич баҳоси - 2 153 108 000 сўм.

Очиқ аукцион савдоси 2017 йил 9 август куни соат 11.00 дан бошлаб ўтказилади. Аризалар расмий иш кунлари соат 9.00 дан 17.00 гача қабул қилинади (13.00 дан 14.00 гача тушлик). Аризаларни қабул қилишнинг охирги муддати - 2017 йил 7 август куни соат 17.00 гача.

Савдода қатнашиш учун:

- жисмоний шахслардан, паспорт нусхаси, агарда унинг вакили бўлса қонунда белгиланган тартибда унинг номига расмийлаштирилган ишончнома.

- юридик шахслардан давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва Низом нусхаси. Агар савдода ваколатли шахс қатнашган тақдирда қонунда белгиланган тартибда унинг номига расмийлаштирилган ишончнома.

Талабгорларнинг аризалари, Андижон шаҳри, Амир Темур шоҳкўчаси, 14-уйда расмий иш кунлари соат 9:00 дан 17:00 га қадар қабул қилинади.

Савдода қатнашиш учун талабгорлар, мулк бошланғич баҳосининг 10 (ўн) фоизидан кам бўлмаган миқдорида гаров пули тўлайдилар. Тўлов ҳужжатида ижро ҳужжати рақами ва санасини кўрсатган ҳолда, "Rieltor Ekspress Konsalting" МЧЖнинг ЧЕКИ "Савдогар"АТБ Андижон филиалидаги, МФО: 00081, СТИР: 302067760, 20208000 004927796006 ҳисоб рақамига тўлашлари шарт.

Ахборот ва маслахат хизматлари учун қўшимча тўлов олинади.

Тел.: (+998 93) 445-77-55.

Лицензия RR-0026.