ЖАМИЯТ

ОБОДЛИККА ҲИССА ҚЎШАЁТГАНЛАР


17.02.2021   449

Юртимизнинг барча ҳудудларида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда, олис қишлоқларда истиқомат қилаётган оддий одамларнинг яшаш шароитини яхшилашга эътибор қаратилиш бошланди. Хусусан, “Обод қишлоқ” давлат дастури ва унинг ижроси натижасида аҳолининг яшаш шароитини янада яхшилаш бўйича аниқ ва мақсадли тизим яратилди.

Хусусан, Улуғнор туманининг “Бўстон”, “Теракзор”, “Обод” ҳамда “Фазогир” МФЙлар ўрамида дастур доирасида 4 та газ тақсимлаш қурилмасининг жорий таъмирлаш ҳамда 1 км узунликдаги газ қувурини жорий таъмирлаш белгиланган бўлиб, ҳозирда газ тармоқларини тартибга келтириш ва бўёқлаш ишлари олиб борилмоқда.

Жорий йилда бизни Пахтаобод туманида 3 та қишлоқдаги 7 та маҳалла фуқаролар йиғинларида “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида белгиланган режаларимизни амалга оширишни бошладик. “Маърифат” ҳамда “Нодирабегим” МФЙ ўрамида 0.5 км газ қувурларини жорий таъмирлаш ва 7 та газ тақсимлаш қурилмаларини мукаммал таъмирлаш ишларини бажарамиз. Шунингдек, “Зиёли”, “Чорбоғ”, “Соҳил”, “Қорақўрғон” ҳамда “Қумшайдон” МФЙлар ўрамидаги эҳтиёжманд оилаларга 186 дона маиший газ баллонларини етказиб берамиз. Айни кунларда эса газ қувурларини тартибга келтириш ва бўёлаш ишлари бошлаб юборилган-, дейди “Paxtaobodtumangaz” газ таъминоти бўлими бошлиғи Хайрулло Аҳмадалиев.

Жорий йилда Филиал томонидан дастур доирасида бир қанча ишлар амалга оширилиши режалаштирилган. 20.6 км газ қувурларининг жорий таъмирлаш ҳамда 0.5 км газ қувурини мукамал таъмирлаш ишлари учун “Hududgazta’minot” АЖнинг маблағлари ҳисобидан 233,2 млн. сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилган. Газ қувурларини мукаммал таъмирлаш ва реконструкция ишлари Марҳамат туманининг “Кончилар” ҳамда Булоқбоши туманининг “Саноат” МФЙларида амалга ошириш режалаштирилган. Шунингдек, белгиланган МФЙлар ўрамидаги63 дона газ тақсимлаш қурилмаларинижорий таъмирлаш, 7 та ГТҚларнимукаммал таъмирлаш ҳамда 1 та янги газ тақсимлаш қурилмасини барпо этишҳамда 73 та МФЙ ўрамидаги суюлтирилган газ баллонларига эҳтиёжманд истеъмолчиларга 2 012 дона маиший газ баллонлари тарқатилиши кўзда тутилган. Амалга оширилган ишлар натижасида эса8 000дан зиёд аҳоли истеъмолчиларнинг табиий газ таъминоти янада яхшиланишига эришилади.

“Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиали матбуот хизмати