Андижон 24

Обод юртимнинг ёшлари


30.06.2018   1364

Фестиваль расмий қисмидан сўнг “Обод юртнинг ёшлари” деб номланган концерт дастури намойиш этилди.

Унда вилоятимиз ёшларининг санъат, спорт ва бошқа соҳаларда эришган ютуқлари акс этган саҳна кўринишлари намойиш этилди. Айниқса, “Мендирман ўша” таронаси остида ватан сарҳадлари посбонларининг ҳарбий чиқишлари йиғилганларнинг олқишига сазовор бўлди. Саҳна марказида отилган байрам салюти эса унитилмас лаҳзаларни ҳадя этди.






Унинг ортидан янграган эстрада хонандаси Ғанишер Абдуллаевнинг “Ватан” қўшиғи эса ҳар бир ёшнинг қалбида Она-юртга бўлган муҳаббат ҳиссини оширгани стадиондан таралган олқишларда намоён бўлди.

Андижон давлат тиббиёт институти талаба йигитлари томонидан ижро этилган “Андижон полькаси” юрагида ўти борки ёшларни ўйнатмай қўймади.

Пойтахтдан ташриф буюрган саънаткорлар - Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Файз, Лола Аҳмедова эстарада хонандалари Шаҳло Аҳмедова, Баҳром Назаров ва вилоятимизнинг таниқли хонандалари Муродил Ҳакимов, Аброр Азизов, Алижон Мадраҳимов, Муҳайё Хожиматова, Қобилжон Темиров, Машҳурбек Йўлдошев томонидан ижро этилган қуй-қўшиқлар эса жўшқин онларни бағишлади.

Ажойиб сўз устаси, Андижон фарзанди Валижон Шамшиевнинг ҳангомаларга бой чиқишларини олқишлар билан кутиб олдилар.

«Auz.uz» online гуруҳи.