Андижон 24

ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ: ҲАФТА ЎРТАСИДА ҚОР ЁҒИШ ЭҲТИМОЛИ БОР


25.02.2020   1378

Бугун юртимизнинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларининг айрим жойларида ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати 12-17 даража илиқ атрофида бўлади, бу кун учун хос бўлган ўртача кўп йиллик қийматлардан 4-5 даража юқори.

Эртага мамлакатимизда об-ҳаво очиқ ва жуда илиқ бўлади. Кундузи ҳарорат 15-20 даражагача, жанубда ва чўл зонасида 23-25 даражагача исийди, бу кўрсаткичлар меёрдан 7-9 даража юқори.

26 февралда жанубий циклоннинг чиқиши прогноз қилинмоқда. Шу сабабли юртимизда ёмғир ёғади, айрим жойларда ёғингарчилик кучли бўлади.

27 февралда Волгабўйи ҳудудидан совуқ ҳаво оқими кириши муносабати билан ёғаётган ёмғир қорга айланади, айрим жойларда ёғингарчилик кучли бўлади. Шамолнинг тезлиги кучайиб, секундига 15-20 метргача, шиддат билан эсганда 23-28 метргача етади. 26 февралда илиқ ҳаво оқими таъсирида энг илиқ тун бўлиши кутилмоқда, ҳарорат 10-12 даража илиқ, жанубда ва чўл зонасида 13-15 даражагача илиқ бўлади, кундузи об-ҳаво булутли, ҳарорат 13-18 даражани ташкил қилади.

27 февралда ҳароратнинг кечаси ва кундузи 3-8 даражагача пасайиши кутилмоқда, бундай ҳарорат меёрдан 4-6 даражага пастдир.

28 февралда ёғингарчилик эҳтимоли фақат Сурхондарё вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида сақланиб туради. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик бўлмайди, ҳарорат фони паст бўлиб, кечаси 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 2 даража совуққача, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

29 февралда Ўзбекистонда ёғингарчилик бўлмайди. Ҳаво ҳарорати меёрий қийматларга яқинлашиб кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

28-29 февралда мамлакатимиз ҳудуди бўйлаб кечаси ва эрталаб айрим жойларга туман тушиши ҳисобига кўриниш ёмонлашиши мумкин.

Манба: UzA