Андижон 24

НУРОНИЙЛАР ДУОСИ БИЛАН ЭЛ КЎКАРАДИ


05.10.2019   3398

Хонобод шаҳрининг Истиқлол маҳалласидан ажратиб берилган 30 гектарли майдонда минглаб дала-ҳовлилар бунёд этилмоқда. Хонобод шаҳри шаҳар бўлганидан буён бундай юқори суръатлардаги бунёдкорлик, оммавий сафарбарлик кузатилмаган эди.

Ташкилот ва корхоналар, шаҳар ва туманлар ҳамда якка тартибда хоҳловчилар ўз ташаббуслари билан дам олиш масканлари қурмоқдалар.

- 5500 гектарли Кампирровот сув омбори сатҳида озонга тўйинган ҳаво оқими хосил бўлади, - дейди вилоят экология ва атроф муҳитни мухофази қилиш бошқармаси бошлиғи Музаффар Маматов. – Бу нафас олиш йўллари хасталикларига даво. Бизнинг тизимда самарали меҳнат қилаётган ходимнинг онасида айнан шундай хасталик мавжуд экан. Унинг ўз маблағи ҳисобидан дала-ҳовли қуриш истагини бошқармамиз қўллаб-қувватлади. Эндиликда йилига икки маротаба Зоминга боришга хожат қолмайди.

Ишларни жадаллатиш учун “Андижонавтойўл” ҳудудий йўллардан фойдаланиш ташкилоти мутахассислари адирликлар орасидан янги йўллар очиб, асфальтладилар. “Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” электр энергия таъминотини ташкил қилган бўлса, “Сувоқава” давлат унитар корхонаси 750 метр баландликка ичимлик суви тармоғини тортиб чиқдилар.

Бир вақтлар одам қадами етмаган адирликларда бир биридан чиройли ва шинам дала-ҳовлилар кўзни қувонтиради.

Кислородга тўйинган шаҳар ҳавосини инобатга олиб, хорижий инвесторлар ҳам дала-ҳовлилар қуриш учун ер майдони сўраган. Жумладан, озарбайжонлик сармоядорлар «Андижон СТС» қўшма корхонасини давлат рўйхатидан ўтказдилар. Уларга немис технологияси асосида 1200 та дам олиш уйлари барпо этиш учун 85 гектар майдон ажратилди.

1300 дан зиёд уйлардан бугунга қадар қуриб битказилганлари нуронийлар иштирокида, уларнинг дуои-фотихалари билан фойдаланишга топширилди.

«auz.uz» online гуруҳи.