Андижон 24

Нурмат Отабеков: «ВАЗИЯТ ЯНА МУРАККАБЛАШИШИ ЭҲТИМОЛИ ЙЎҚ ЭМАС»


15.11.2020   1735

АОКА пресс-холида Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков иштирокидабрифинг ўтказилди.Унда республикамизда коронавирус бўйича вазиятнинг яна мураккаблашиш эҳтимоли ҳақида сўралди.

– Албатта бу эҳтимол йўқ эмас. Мен мутахассис сифатида ҳозирги ҳолатни «Алдамчи барқарорлик, алдамчи осойишталик» деб баҳолаган бўлардим. Демак, биз ҳушёр бўлишимиз керак. Агар саломатлигимизга бефарқ бўлмасак, касалликнинг бирон-бир клиник белгиларини сезган заҳоти тиббиёт ходимларига мурожаат қилсак, ўзбошимча даволанишга уринмасак, уй шароитида даволаниш ва карантинда бўлиш қоидаларига риоя қилсак, у ҳолда вазиятни барқарор ушлаб туришимиз мумкин.

Акс ҳолда эпидемик вазият янада мураккаблашиши мумкин. Куз-қиш пайти вирусли, респиратор касалликларнинг мавсумий кўтарилиш даври ҳисобланади. Бу эса зиммамиздаги масъулиятни янада ошириш керак деб ўйлайман, – деди Нурмат Отабеков.

Манба: xabar.uz