Андижон 24

НУРЛИ ЧЕҲРАЛАРНИНГ ФАЙЗЛИ ДАВРАСИДА


05.10.2019   2575

Нуронийлар саёҳати Хотоғдан шаҳар марказидаги Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғидаги тадбирга уланиб кетди. Унда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов вилоятимизда хусусан Хонобод шаҳрида андижонликларининг шижоатли меҳнати ва жасорати эвазига амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ҳақида сўз юритди. Барча нуронийларга соғлиқ тилаб, уларнинг дуолари ҳамжиҳатликда амалга оширилаётган ишларда муҳим эканлигини таъкидлади.

Шунингдек, 31 нафар маҳалла фуқаролар йиғинининг раисига “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишонини тантанали топширди. Санъаткорлар томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар тўкин дастурхон атрофида ўтирган фаҳрийларни рақсга чорлади.

«auz.uz» online гуруҳи.