«102» хабарлари

Новвос ўғриси ушланди


05.02.2018   565

Балиқчи туманида яшовчи фуқаро Ж.А туман ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат килиб, 2018 йил 2 февралга ўтар кечаси оғилхонасидан 1 бош, нархи 3.000.000 сўм атрофида бўлган новвосини яшаш уйи ховлисининг орқа очиқ томонидан ўғирлаб кетилганлигини билдирди. Кўрилган тезкор чоралар натижасида ўғирлик содир этган шахс ҳали 18 ёшни ҳам қарши олмаган, Балиқчи туманида истиқомат қилувчи фуқаро Ж.Б бўлиб чикди. Ундан ашёвий далил сифатида сўйилган ҳолдаги қорамол гўштлари олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-кисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Андижон вилоят ИИБ матбуот хизмати