Бугуннинг гапи

НОМЗОДНИНГ ДАСТУРИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНМОҚДА


22.11.2019   173

13-Асака сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига Ўзбекистон “Адолат” СДПдан кўрсатилган номзод Муродбек Ғофуров ўз дастурини тузишда фуқароларни қийнаётган энг долзарбмуаммоларга алоҳида эътибор қаратди. Жумладан, аҳолини оқава ва тоза ичимлик суви билан таъминлаш, айрим экологиянинг бузилишига сабаб бўлаётган ишлаб чиқариш корхоналарини аҳоли яшаш жойларидан четроқ худудларга кўчириш ва фуқаролар учун доимий иш ўринлари яратишни олдинга сурди. Шу каби долзарб масалаларни илгари сураётгани сабаб Қурама маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган учрашувда унинг сайловолди дастурини сайловчилар қўллаб-қувватлашликларини билдирдилар.

-“Адолат” партияси томонидан кучли ижтимоий ҳимоя, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, аҳоли бандлиги, таълим ва тиббиётни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани бизни қувонтирди,-дейди сайловчилар номидан сўз олган Дилмурод Боқиев,-Бу борада номзодларнинг ташаббусини ҳам қўллаб-қувватлаш лозим. Айниқса, “адолатчилар”нинг ёшлар сиёсати борасида қатор вазифаларни ўз олдига белгилаб олганлиги мақсадга мувофиқдир. Бу келгусида жамиятимизривожига хизмат қилади.

Адолат-қонун устуворлигида. Қонун мустаҳкам бўлган жойда ривожланиш бўлади. Бу “Адолат” СДП фаолларининг бош шиори.Депутатликка номзодлар ҳам ўз фаолиятини шу асосда бошлашга бел боғлагани бежиз эмас.

Меҳринисо КАРИМОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП асака туман кенгаши раиси.