Хорижда

Номзодлар маълум, ким ғолиб бўларкин?


25.08.2017   800

Зинедин Зидан ("Реал"), Жозе Моуринью ("Манчестер Юнайтед") ФИФА версияси бўйича жорий йилнинг энг яхши мураббийи бўлишлари учун рўйхатдан жой олишди. Улар қаторида Массимилиано Аллегри ("Ювентус"), Карло Анчелотти ("Бавария"), Антонио Конте ("Челси"), Луис Энрике ( "Барселона"нинг собиқ мураббийи), Хосеп Гвардиола ("Манчестер Сити"), Леонарду Жардим ("Монако"), Йоахим Лев (Германия термаси), Маурисио Почеттино ("Тоттенхэм"), Диего Симеоне ("Атлетико") и Тите (Бразилия термаси)нинг ҳам номзодлари кўрсатилган, -дейилади РИА-Новости хабарида.

Халқаро футбол ташкилотининг энг яхши мураббийга аталган совринини топшириш маросими 23 октябрь куни Лондон (Буюк Британия)да бўлиб ўтади. Бош соврин эгалари миллий термаларнинг мураббийлари, капитанлари, журналистлар ва ишқибозлар ўртасидаги сўров натижаларига қараб аниқланади.