Хорижда

Номаълум миллионернинг саховати


18.12.2017   260

Биткоин туфайли мўмай даромадни қўлга киритган номаълум миллионер топган бойлигининг салмоқли қисмини хайру эҳсон қилишга аҳд қилди.

Gizmondo порталида ёзилишича, у бунинг учун Pineapple Fund ("Ананасли фонд") деб номланган махсус жамғарма ташкил қилган. Энди замонавий Ҳотамтой криптовалютанинг ўсиши эвазига топган пулининг 86 миллион долларини эзгу ишлар учун ҳадя қилади.

Pineapple Fund сайтида билдирилишича, “Мистер Х” саккизта турли ташкилотга 6,5 миллион долларга яқин маблағни ўтказиб берган. Ушбу маблағлар тоза ичимлик суви муаммоларини бартараф қилишга, соғлиқни сақлаш тизими, экологик муҳитни яхшилашга сарфланиши айтилмоқда.