Андижон 24

НОҚОНУНИЙ ҚУРИЛМАЛАР БАРПО ЭТГАН ШАХСЛАРГА ЖАРИМАЛАР ҚЎЛЛАНИЛДИ


13.06.2022   498

Уй-жой фонд инспекцияси Андижон вилоят ҳудудий инспекцияси томонидан 2022 йил январь-май ойлари давомида Андижон,Хонобод шаҳарлари ҳамда Андижон, Асака, Жалақудуқ, Шахрихон, Қўрғонтепа туманларидаги кўп квартирали уйлар ва унга туташ ҳудудларда ўрганиш ишлари амалга оширилди. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ахборот хизматининг «Auz.uz»га хабар беришича147 та холатда соҳага таълуқли қонун бузилишига йўл қўйган шахсларга мажбурий кўрсатмалар берилган. Шунингдек, ўзбошимчалик билан: - ноқонуний қурилмалар барпо этган шахсларга МЖТКнинг 160-модда 1-қисмига асосан 93 та; уйнинг ички тизимларида қайта реконструкция ишларини олиб борган шахсларга МЖТКнинг 159-моддасига асосан 32 та ; ертўланиўзгартирган, қайта режалаштирган ёки реконструкция қилган, мухандислик-коммуникация тизимлари ўзгартирган шахсларга МЖТКнинг 159-моддасига асосан 18 та; ертўладан мумкин бўлмаган тадбиркорлик фаолиятини юритиш ва санитария-гигиена талабларигариоя этмаган шахсларга 4 та ҳолатда мажбурий кўрсатмалар берилган.

Кўрсатмаларга асосан 15 кунлик муддатда бартараф қилмаган жами 71 та шахсга нисбатан хужжатлар расмийлаштирилиб, ҳудудий суд органларига юборилиши натижасида жами 29,6 млн.сўм маъмурий жарималар қўлланилди.

Андижон шаҳар ҳудудидаги умумий таркибидаги кўп қаватли уйлар янги очилган бошқарув сервис компанияларига ўтказилаётган 9 та қолоқ ХУЖМШлар фаолияти ўрганилиб, жами 286 млн. сўм қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.

Ўрганиш якунига кўра, ушбу ширкатлар таркибидаги жами 231 та кўп қаватли уй янги ташкил қилинган БСК ларга бириктирилган. Ўтган 3 йиллик фаолияти даврида 5 та ХУЖМШда жами 106,68 млн. сўмзарар (аҳолидан йиғиб олинган маблағларни банк кассаларига топширмаслик), 1 та ХУЖМШда қурилиш таъмирлаш ишлари хажмига қўшиб ёзишга йўл қўйилганлик, 3 та ХУЖМШда 110 млн. сўм бошқа хуқуқбузарлик ва камчиликларга йўл қўйганлик ҳолатлари аниқланиб, тўпланган хужжатлар қонуний баҳо бериш ва чора кўришлик учун Андижон шахар прокуратурасига хат юборилди.

Маълумот ўрнида: 2021 йил давомида қурилиш меъёрларини бузиб МЖТКнинг 159-моддаси ҳамда 160-моддасининг 1-қисми бўйича Андижон шаҳар судига киритилган материалларимиздан 86 нафар фуқароларда жами қўлланилган 35,9 млн. сўм маъмурий жарималар ўз вақтида ундирилмаганлиги сабабли мажбурий тартибда ундириш бўйича Андижон шаҳар Мажбурий ижро бюросига сўров киритилди ва ҳамкорликда жарималарни ундириш чоралари кўрилмоқда.