«102» хабарлари

НОҚОНУНИЙ ИШ КЕЛТИРАР ТАШВИШ


29.05.2019   236

27 май кунига ўтар кечаси, Марҳамат туман ИИБ «Мобиль хизмати» ходимлари томонидан, Марҳамат шаҳар Турон МФЙ Навоий кўчаси ҳудудида ҳаракатланиб келаётган, Андижон тумани Қўштепа МФЙда яшовчи, фуқаро Сатторов бошқарувидаги «Спарк» русумли автомашинаси тўхтатилиб, автомашина кўздан кечирилганида, автомашина орқа ўриндиғида шериги Андижон шаҳар Шоҳжахон кўчасида яшовчи, фуқаро Исмоиловларга тегишли Хитой Халқ Республикасида ишлаб чиқарилган жами 130 дона, умумий қиймати 5.870.000 сўмлик уяли алоқа аппаратларини ноқонуний равишда Қирғизистон Республикасидан олиб ўтиб келишаётганлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида 130 дона уяли алоқа аппаратлари олинган.

Туман ички ишлар бўлими томонидансуриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Матбуот хизмати.