Андижон 24

НОҚОНУНИЙ ХАРАЖАТЛАР АЁН БЎЛДИ


08.02.2019   1366

Молия вазирлиги Ҳайъатининг 2018 йил якунларига бағишланган кенгайтирилган йиғилишида Давлат молиявий назорати бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан иш режаси, ҳукумат ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг топшириқлари асосида 7 047 та назорат тадбирлари ўтказилганлиги маълум қилинди.

Ўтказилган назорат тадбирлари натижасида 539,3 млрд. сўм миқдорида бюджет интизомини бузилиш ҳолатлари ва бошқа ноқонуний харажатлар аниқланди ва 2017 йилда ўтказилган назорат тадбирларида аниқланган (534,1 млрд.сўм) миқдорга тенг бўлди.

Вазирлик ва идоралар кесимида энг кўп миқдорда аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари:

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида қонунбузилиш ҳолатлари миқдори 17,1 млрд. сўмни ташкил этиб, шундан 13,1 млрд сўми (77%);

Халқ таълими вазирлиги тизимида қонунбузилиш ҳолатлари миқдори 10,9 млрд.сўмни ташкил этиб, шундан 9,0 млрд сўми (83%);

Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги тизимида қонунбузилиш ҳолатлари миқдори 6,6 млрд.сўмни ташкил этиб, шундан 4,5 млрд. сўми (68%);

Мактабгача таълими вазирлиги тизимида қонунбузилиш ҳолатлари 5,4 млрд.сўмни ташкил этиб, шундан 4,4 млрд. сўми (81%) бюджетга тикланди.

Маҳаллий бюджетлардан маблағ билан таъминланадигань муассасаларда кўп миқдорда аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари Андижон вилоятида 5,6 млрд. сўмни ташкил этиб, шундан 5,0 млрд. сўми (89%) бюджетга тикланди. Ўтган йилда маҳаллий бюджетларнинг тузилиши ва ижроси юзасидан Қорақалпоғистон Республикасида, Андижон, Бухоро ва Навоий вилоятларида кенг қамровли назорат тадбирлари ўтказилган эди.