Эълон ва билдирувлар

НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАРИ РАҲБАРЛАРИ УЧУН ТАШКИЛ ЭТИЛАДИГАН МАЛАКА ОШИРИШ КУРСЛАРИГА ТАЛАБГОРЛАР АРИЗАЛАРИ ҚАБУЛИ БОШЛАНГАНЛИГИНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ


04.11.2021   1081

Нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари учун ташкил этиладиган малака ошириш курсларига талабгорлар аризалари қабули бошланганлигини

ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Малака ошириш курсларининг асосий мақсади: ташкилотни самарали бошқариш, молиявий барқарорликка эришиш, давлат идоралари билан ижтимоий шерикликни ривожлантириш, таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш, ижтимоий менежмент йўналишларида нодавлат нотижорат ташкилотлари ходимларининг салоҳиятини ошириш.

Малака ошириш жойи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.

Малака ошириш муддати: 2021 йил 22 ноябрдан 3 декабргача.

Қабул квотаси (2021 йил учун): 50 нафар ННТ раҳбари.

Малака ошириш курсларида иштирок этиш учун талабгор ташкилот раҳбари томонидан қуйидаги ҳужжатлар uznntmamalaka@umail.uz электрон почтасига юборилади:

1. Малака ошириш курсларига қабул қилиш тўғрисида ариза (намунага мувофиқ).

2. Талабгорнинг паспорт нусхаси.

3. Талабгорнинг объективкаси (намунага мувофиқ).

4. ННТ давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома нусхаси.

Тингловчиларнинг малака ошириш курслари билан боғлиқ
барча харажатлари (ўқитиш, йўл, овқатланиш ва яшаш) Ассоциация таъсисчилигидаги Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан қопланади.

Аризалар 2021 йил 10 ноябрга қадар қабул қилинади.

Қўшимча маълумотлар учун:

Телеграм каналлар: @UZNNTMA1 ва @UZNNTMA2

Телефон рақамлар: (55) 503-05-13, (97) 777-56-69, (99) 887-30-83.