ЖАМИЯТ

Нодавлат МТМларга субсидиялар ажратиб берилмоқда


29.05.2019   957

Мактабгача ёшдаги болаларни таълим муассасаларига қамраб олиш ва мактабга тайёрлаш мақсадида республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Шаҳрихон туманида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Президент қарор ва фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида давлат хусусий-шерикчилик ва оилавий мактабгача таълим муассасалари ташкил этилмоқда.

Жумладан, мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, болаларнинг мактабгача таълим тизимига янада кенгроқ қамраб олинишини таъминлаш ҳамда соҳадаги давлат-хусусий шерикчилиги учун қулай шарт-шароитларнинг яратилиши натижасида жорий йилнинг шу кунига қадар айни пайтда 248 нафар тарбияланаётган 3 тадавлат хусусий шерикчилик ва 10 та оилавий мактабгача таълим муассасалари фаолияти йўлга қўйилди.

Туман молия бўлими томонидан харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун давлат-хусусий шерикчилиги шартлари асосида ташкил қилинган нодавлат мактабгача таълим муассасасининг бир нафар тарбияланувчисига сарфланадиган сумманинг 50 фоизи миқдорида давлат бюджетидан субсидиялар ажратилиб, ушбу мақсадларга бугунги кунга қадар 60.2 млн сўм маблағ молиялаштириб берилди.

Бугунги кунда фаолият кўрсатиб келаётган 10 та оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларига эса давлат бюджетидан истеъмол қилинган коммунал тўловларнинг 50 фоизи ҳамда тарбиячи ва ёрдамчиларнинг иш ҳақи тўловлари, болаларга сарфланган озиқ овқат ҳамда дори-дармон воситалари, юмшоқ жиҳозлар учун ҳар ойлик 100 фоиз миқдорда субсидия маблағлари ажратилиб, ўз муддатида молиялаштириб берилмоқда.

М.Касимов,

Шаҳрихон туман ҳокимлиги

молия бўлими мудири