Андижон 24

НИШОНОВ МАХАМАДЖОН САДИКЖАНОВИЧ АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ ЎРИНБОСАРИ, МАҲАЛЛА ВА ОИЛАНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ


11.02.2021   2065

Нишонов Махамаджон Садикжанович 1969 йилда Андижон шаҳрида туғилган. 1992 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти, 2004 йилда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1992 йилда Андижон вилояти сув хўжалиги бошқармаси мутахассиси вазифасидан бошлаган.

2001-2003 йилларда Андижон шаҳар ИИБ жиноят қидирув ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

2011-2014 йилларда Андижон вилояти Пахтаобод Шаҳрихон туманлари ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.

Тайинловга қадар Нишонов Махамаджон Садикжанович, Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари-ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи бўлган.

Андижон вилояти ҳокимлиги Нишонов Махамаджон Садикжановични янги лавозимга тайинлангани билан табриклаб, фаолиятида улкан муваффақиятлар ва зафарлар тилаб қолади.

Изоҳ: Шу кунга қадар Андижон вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган Балтабаев Шакиржон Мамажонович соғлиги ёмонлашгани сабаб ўз аризасига мувофиқ лавозимидан озод этилган.

Андижон вилояти ҳокимлиги

МАТБУОТ ХИЗМАТИ