Андижон 24

НИҲОЯТ, КОРОНАВИРУСНИНГ «НОЗИК ЖОЙИ» АНИҚЛАНДИ


12.03.2020   2892

Сунь Ятсен университети тадқиқотчилари мавсум ва ҳарорат ўзгариши коронавирус тарқалишига қандай таъсир кўрсатишини аниқлашди. Экспертларнинг хулосасига кўра, инфекция Цельсий бўйича +8,72 даражада ўзини жуда яхши «ҳис қилади».

Олимларнинг таъкидлашича, янги COVID-19 коронавируси юқори ҳароратга ўта таъсирчан, деб ёзади «South China Morning Post».

Экспертлар Хитой ва бошқа давлатларда январь ойидаги расмий метеорология ахборотларни таҳлил қилиб чиқишди. Тадқиқот чоғида аниқланишича, касалланиш кўрсаткичи Цельсий бўйича +8,72 даража ҳароратда ўзининг энг юқори чўққисига етган, кейин эса пасайган.

Илиқ ва нам об-ҳаво коронавирусни заифлаштиришига қарамай, олимлар эпидемия ёзда ўз-ўзидан йўқолиб кетишига умид қилмасликка чақирмоқда.