Хорижда

НИДЕРЛАНД ҲУКУМАТИ "ГОЛЛАНДИЯ" НОМИДАН ВОЗ КЕЧДИ


09.10.2019   3289

Нидерланд ҳукумати мамлакатнинг иккинчи номи – "Голландия" деган номдан воз кечишга қарор қилди. Бу ҳақида Adformatie порталига асосан РИА Новости хабар тарқатди.

Ҳукумат фикрига кўра “Голландия” номи туристлар хаёлида наркотиклар ва “қизил чироқлар квартали” билан боғлиқ туйғуларни уйғотади.
Нидерланд номи остида улар ўз давлатининг янги имиджини қуришга қарор қилишган. Бундан буён йирик халқаро тадбирларда фақат Нидерланд номидан фойдаланилади. Масалан, Евровидение-2020 танловида,

футбол мусобақалари, Олимпиада-2020 ва бошқа тадбирларда шундай йўл тутилади.