ЖАМИЯТ

НЕГА КОРОНАВИРУС КАСАЛЛИГИДА ШЎР НАРСАЛАРНИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ МАН ЭТИЛАДИ?


04.11.2020   2328

АОКА залида Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида ўтказилган брифингда аҳолидан тушган муҳим саволларга жавоб қайтарилди:

➖ Изланишлар шуни кўрсатадики, ҳаддан ташқари тузли озуқаларни истеъмол қилиш қон таркибини қуюлтириш ҳисобига артериал қон босимини, инсульт ва юрак қон-томир касалликларини юзага келтириш хавфини оширади.

ЖССТ таъкидлашича, 62 % инсультни ва 49% юрак етишмовчилигини келтириб чиқарувчи асосий сабаблардан бири — бу кўп миқдорда тузни истеъмол қилишдир. Коронавирус касаллигида ҳам тузни кўп истеъмол қилиш қон таркибини қуюлишига ҳамда организмда мультитизимли яллиғланиш, юрак қон-томир тизимида кескин ўзгаришлар каби асоратларни келтириб чиқариши мумкин.

ЖССТ тавсиясига асосан бир кунда туз истеъмол қилиш меъёри 5 грамм қилиб белгиланган.

Изланишлар натижаларига кўра, тузли озуқаларни истеъмол қилишни камайтириш, яъни нормада қабул қилиш, артериал қон босими пасайишига ва унинг натижасида инсультдан 42 % гача ва юрак касалликларидан 40 % гача ўлим хавфини камайтиришга олиб келган.

Кўпинча беморларда юрак-қон томир касалликларининг асоратлари оқибатида ўлим ҳолатлари кузатилади. Яъни, коронавирус юқтириб олган беморларда ўткир миокард инфаркти, бош мия инсульти, юрак етишмовчилиги ҳолатлари юзага келиб, вирус инфекциясининг оғир кечишига сабаб бўлади.

Юқоридаги далилларга асосланиб, биз Сизга ҳар қандай шароитда соғлом турмуш тарзини олиб боришни, шифокор тавсиясига эътиборли бўлишингизни ҳамда тўғри овқатланишни тавсия этамиз. Буларнинг барчаси коронавируснинг асоратини олдини олишга қаратилган тадбирлардир.