«102» хабарлари

НЕФТЬ ХОМ-АШЁСИНИ НОҚОНУНИЙ РАВИШДА ОЛИБ КЕТМОҚЧИ БЎЛГАН ШАХС УШЛАНДИ


30.05.2019   137

Андижон туманида 2019 йилнинг 28 май куни соат 00.10 лар чамасида, вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамда туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида туманнинг Гузар МФЙ да яшовчи 1981 йилда туғилган фуқаро Дониёров, Гулистон МФЙ ҳудудида жойлашган қазиб олинган нефть хом-ашёсини жамлаш омборидан 30 дона полиэтилен қопларда жами 1.552 кг. нефть хом-ашёсини ноқонуний равишда олиб кетмоқчи бўлган вақтида ушланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур холат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмокда.

Андижон вилояти ИИБ Матбуот хизмати.