«102» хабарлари

Назорат камералари фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади


06.02.2018   482

Андижон шаҳридаги 2-кичик дахада ҳудуд аҳолисини тинчлигини таъминлаш мақсадида кўп қаватли уйларнинг атрофига ҳозирги кунга қадар 4та назорат камералари ўрнатилди. Бу ҳам бўлса фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятларни барвақт аниқлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадига хизмат қилади. Огоҳлик ва хушёрлик бор жойда ҳаловат бўлади. Ўз шаҳримиз, маҳаллаларимиз тинч бўлиши учун биз фуқаролардан ҳам катта масъулият талаб этилади. Ҳудудда истиқомат қилувчилар ҳам ҳавфсизлик нуқтаи назаридан бажарилган мазкур хайрли ишдан хурсанд бўлишди.

Вилоят ички ишлар бошқармаси қўриқлаш бўлими томонидан берилган маълумотларга кўра, мана шу каби назорат камераларини вилоятимизнинг шаҳар ва туманларига ўрнатиш ишлари давом эттирилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати.