ЖАМИЯТ

НАВРЎЗ БАЙРАМИДА КЕТМА-КЕТ 3 КУН ДАМ ОЛИШ КУНИ ҲИСОБЛАНАДИ


04.03.2021   1757

Жорий йилги Наврўз байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 3 кун дам олишади.

Аввало, 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни байрамида дам олиш кунларида алоҳида ўзгариш бўлмайди ва қуйидагича тартибга солинади:

6 март — шанба (фақат 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасидагилар учун иш куни);
7 март — якшанба (барча учун дам олиш куни);
8 март — (байрам, барча учун дам олиш куни).

Иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар Наврўз байрамида барча ходимларга қуйидаги саналар дам олиш куни ҳисобланади:

20 март – шанба (барча ходимлар учун дам олиш куни);
21 март – якшанба (Наврўз байрами);
22 март – душанба (27 март (шанба)даги дам олиш куни кўчирилган — барча ходимлар учун дам олиш куни).

27 март — шанба куни барча ходимлар учун, жумладан ҳафтасига 5 кун ишлайдиган ходимлар учун ҳам иш куни ҳисобланади.