ЖАМИЯТ

Наврўз байрами арафасида 5 кун, март ойида эса жами 12 кун дам олинади


28.02.2018   2174

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 декабрдаги “2018

йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш

ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, Наврўз байрами

арафасида юртдошларимиз 18, 19, 20, 21, 22 март кунлари дам олади.



Президентнинг мазкур Фармони билан қўшимча дам

олиш кунлари берилган ва баъзи дам олиш кунлари кўчирилган эди. Яъни, 20 март қўшимча дам олиш

куни сифатида берилиб, 17 март (шанба) 19 март (душанба)га, 24 март (шанба) 22

март (пайшанба)га кўчирилган эди.



Дам олиш кунларининг берилишида фуқароларнинг

расмий саналарни нишонлаш даврида тўлиқ дам олиши учун қўшимча шарт-шароитлар

яратиш ва байрам кунларидан оқилона фойдаланиш, шунингдек, ички туризмни янада

ривожлантириш мақсад қилинган.



Шунга мувофиқ, юртдошларимиз 8 Март байрамини

ҳам ҳисобга олганда, 12 кун

дам олади.